Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида “Ёшлар фестивали” ташкил этилди
2024-06-24 12:35:00 / Вазирлик янгиликлари
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 25 августдаги ЎРҚ-437-сонли Қонунига асосан, мамлакатимизда 30 июнь «Ўзбекистон Республикаси ёшлари куни» этиб белгиланган бўлиб, ҳар йили республикамизда «Ёшлар ойлиги» доирасида кенг нишонланиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимида ушбу ойликни кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида, жорий йилнинг 22 июнь куни Киночилар саройида «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остида «Ёшлар фестивали» ҳамда “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.
Тадбирда вазирликда фаолият юритаётган ёш ходимлар, маънавият тарғиботчилари иштирок этишди.
Тадбир давомида тизимда самарали хизмат қилаётган йилнинг энг фаол ёш ходимлари тақдирланиб, уларга вазирликнинг эсдалик совғалари тақдим этилди.
Шунингдек иштирокчиларга концерт дастури ҳамда “Баҳодир Ялангтўш” бадиий филми премьераси намойиш этилди.









