«Раҳбар ва ёшлар» учрашуви бўлиб ўтди
2026-03-26 17:30:00 / Вазирлик янгиликлари
Жорий йилнинг 26 март куни Тошкент шаҳри Сергели тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига бириктирилган ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда вазир ўринбосари Отабек Фозилкаримов иштирок этиб, ҳар бир ёш билан бирма-бир суҳбатлашиб, уларни қийнаётган муаммолар, хусусан, миграция, ишга жойлашиш, ОТМга ўқишга кириш, тадбиркорлик фаолияти, чорвачилик масалаларини ўрганди ва ишчи гуруҳга уларни бартараф этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек, йиғилишда иштирок этмаган ҳар бир ёшнинг муаммосини ўрганиш ва барча ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш юзасидан тегишли «йўл харита» ишлаб чиқиш белгиланди.

