Саноатни декарбонизатсиялаш дастури бўйича 3 кунлик миссиясининг биринчи сессияси бўлиб ўтди
2026-02-25 23:30:00 / Вазирлик янгиликлари

Маълумот учун: 2025 йилда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Жаҳон банки ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси номидан Иқлим инвестиция жамғармаларининг Саноатни декарбонизатсиялаш дастури бўйича танловида иштирок этди. Саралаш натижаларига кўра, Ўзбекистон 26 та давлат ичида юқори 6-ўринни эгаллаб саноатда углерод чиқиндиларини камайтириш учун имтиёзли молиявий ресурслар жалб қилиш имкониятини қўлга киритди.
Тадбир Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Умид Абидхаджаев ҳамда Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Нажи Бенхасин томонидан очиб берилди. Очилишда вазир ўринбосари томонидан давлатнинг саноат соҳасидаги асосий устувор йўналишлари ва миллий стратегиялари ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, саноат модернизациясини жадаллаштириш, энергия тежамкорликни ошириш, сув ва бошқа ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда қўшилган қиймат занжирларини яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Жаноб Нажи Бенхасин ўзининг кириш нутқида декарбонизацияга йўналтирилган инвестициялар Ўзбекистон саноат секторининг шаклланиб бораётган паст углеродли глобал қиймат занжирларида рақобатбардошлигини таъминлашга ёрдам беришини таъкидлади. Бундай инвестициялар, шунингдек, энергетика, металлургия, кимё саноати, кончилик, тўқимачилик ва қурилиш материаллари каби қатор соҳаларда янги иш ўринлари яратади. Жаҳон банки минтақавий директори декарбонизация қилиш борасидаги Ўзбекистон ҳукуматининг саъй-ҳаракатлари Банк томонидан қўллаб-қувватланишини яна бир бор тасдиқлади.
Тадбирнинг асосий қисмида Иқлим инвестиция жамғармаларининг вакили Гассан Холид Исмоил Ал-Ақва Ўзбекистонни ушбу жамғарманинг бирқисмига айлангани билан табриклади ҳамда ташкилот ҳақида батафсил маълумот берди. Шунингдек, Саноатни декарбонизатсиялаш дастурининг шартлари ва келусидаги асосий вазифаларга тўхталиб ўтилди. Тадбир Кўп томонлама ривожланиш банклари вакиллари ҳамда саноат соҳасига масъул вазирликларнинг тақдимотлари билан давом этди. Тақдимотлар давомида соҳага оид халқаро тажриба, тармоқлар кесимидаги декарбонизация йўналишлари ҳамда дастур доирасида амалга ошириш имконияти мавжуд бўлган лойиҳа таклифлари муҳокама қилинди.
Миссия кейинги икки кун давомида техник маслаҳатлашувлар, икки томонлама учрашувларва жойлардаги муҳокамалар билан давом этиши режалаштирилган.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати ва коммуникациялар бошқармаси









