Сирдарё вилояти, Гулистон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига қарашли 4-ТИП спорт мажмуасининг футбол майдонини ҳамда трибунасини таʼмирлаш
2026-03-18 12:43:00 / Давлат хусусий шериклик эълонлар

ТАДБИРКОРЛАР ВА САРМОЯДОРЛАР ДИҚҚАТИГА!!
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги “Isayev Football Academy” МЧЖ ташаббус қилган Сирдарё вилояти, Гулистон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига қарашли 4-ТИП спорт мажмуасининг футбол майдонини ҳамда трибунасини давлат-хусусий шериклик асосида таʼмирлаш ва бошқариш бўйича лойиҳа (кейинги ўринларда – Лойиҳа) концепцияси тасдиқланди.
Лойиҳа юзасидан хусусий шерикни танлаш Ўзбекистон Республикасининг «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат-хусусий шериклик соҳасини янада такомиллаштириш ҳамда комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 30 октябрдаги 720-сон қарорига асосан амалга оширилади.
Мазкур Лойиҳани амалга оширишдан манфаатдор бўлган барча тадбиркорлик субъектлари ўзининг манфаатдорлигини маълум қилиш мақсадида «Қизиқиш билдириш учун сўров шакли»ни тўлдириб қуйида кўрсатилган манзилларга юбориши мумкинИлова қилинаётган ҳужжатлар:
Қизиқиш билдириш учун сўров шакли |
Лойиҳа концепцияси |
Лойиҳа тўғрисида маълумот |
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги
☎️ +998 (93) 905-28-17, +998 (71) 239-24-24
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
📧 Nasimbek.Nabijonov@imv.uz, dxsh@imv.uz
☎️ +998 (71) 203-50-50
📍 100017 Тошкент шаҳри, Истиқлол кўчаси 29-уй



