Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Жаҳон банки иштирокидаги “Ўзбекистонда яшаш учун қулай ва барқарор шаҳарлар” натижага асосланган молиялаштириш (PforR) лойиҳаси доирасида семинар ташкил этилди
2026-03-17 18:05:00 / Вазирлик янгиликлари

Мазкур ҳудудларга Қўнғирот, Чимбой, Асака, Ғиждувон, Ғаллаорол, Яккабоғ, Хатирчи, Чортоқ, Булунғур, Сирдарё, Денов, Қува, Шовот, Ҳазорасп туманлари ҳамда Янгийўл ва Марғилон шаҳарлари киради.
Мазкур лойиҳа Жаҳон банкининг натижага асосланган молиялаштириш инструменти — Program for Results (PforR) асосида амалга оширилмоқда. Ушбу ёндашув доирасида молиялаштириш натижалар ва кўрсаткичларга эришиш билан боғланади ҳамда ҳудудларда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Лойиҳанинг асосий мақсади ҳудудларда аҳоли яшаши ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун қулай муҳит яратиш, мавжуд инфратузилмани яхшилаш ҳамда ҳудудларнинг барқарор ривожланишини таъминлашдан иборат. Шунингдек, лойиҳа доирасида ижтимоий ва ишлаб чиқариш объектлари (боғчалар, мактаблар, шифохоналар ва бошқа муҳим объектлар)ни ривожлантириш, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда замонавий хизматлар кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш назарда тутилган. Бунда қишлоқ маҳаллаларига замонавий шаҳар муҳити ва яшаш шароитларини олиб кириш ҳам муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Лойиҳани амалга ошириш муддати 2026–2030 йиллар этиб белгиланган.
Шу муносабат билан, Жаҳон банкининг Тошкент шаҳридаги офисида лойиҳа доирасида семинар ташкил этилди.
Семинарда мазкур 16 та туман (шаҳар) ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари ҳамда қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосарлари иштирок этди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати ва коммуникациялар бошқармаси



