Давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит ва назорат тизими рақамлаштирилади
2026-03-17 09:05:00 / Вазирлик янгиликлари
Ушбу қарор билан Давлат органлари ва ташкилотларида ички аудит фаолиятини рақамлаштириш концепцияси ва уни амалга ошириш юзасидан
«Йўл харитаси» тасдиқланди ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 июлдаги 446-сон қарори билан тасдиқланган 2025–2027 йилларда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини янада такомиллаштириш концепциясига ички назорат тизимини рақамлаштиришга оид ўзгартириш
ва қўшимчалар киритилди.
Концепцияда қуйидагилар назарда тутилган:
- давлат ички аудит ва назорати тизимини рақамлаштиришдаги тизимли муаммоларни бартараф этишда ягона ва яхлит марказлашган рақамли экотизимни жорий этиш;
- хорижий мамлакатларда ички аудит ва ички назорат тизимини рақамлаштиришнинг умумий тенденцияси ва асосий хулосалар;
- давлат ички аудит ва ички назорат фаолиятига рақамли технологияларни жорий этиш, мувофиқлаштириш ҳамда баҳолаш жараёнларини рақамлаштириш, шунингдек малакали кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириб боришга оид устувор йўналишлар;
- концепцияни амалга ошириш асосида ички аудит ва назорат фаолиятини рақамлаштиришдан кутилаётган натижалар.
Шунингдек, қарорга мувофиқ, 2027–2028 йиллар давомида ички аудит фаолияти, хавфларни бошқариш ва ички назорат тизимини ўз ичига қамраб олган «Давлат ички аудити» ахборот тизими ишлаб чиқилиши ҳамда вазирлик ва идораларнинг тегишли ахборот тизимларига интеграция қилиниши белгиланмоқда.
Натижада, яратиладиган ахборот тизими асосида ички аудит ва назорат фаолиятида автокамерал ва автопрофиклатика, автоматик баҳолаш ҳамда масофавий мониторинг тизимларидан фойдаланиш орқали давлат буджети маблағларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш ҳолатларининг олди олинишига эрилишади.
Шу билан бирга, ички аудит, хавфларни бошқариш ва назорат жараёнларини рақамлаштириш орқали уларда инсон омилини қисқартириш, сунъий интеллектдан фойдаланиш орқали аудит тадбирлари қамрови, сифати ва самарадорлигини ошириш имконияти яратилади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати ва коммуникациялар бошқармаси
