«Янги Бухоро» халқаро аэропортини давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида қуриш ва бошқарувга бериш лойиҳаси бўйича халқаро тендернинг биринчи босқичи (RfQ) эълони
2026-03-12 16:20:00 / Давлат хусусий шериклик эълонлар

«Ўзбекистон 2030» стратегиясига мувофиқ «Янги Бухоро» халқаро аэропортини ДХШ шартлари асосида қуриш ва бошқариш лойиҳаси бўйича тендернинг биринчи босқичи (РфҚ) бошлангани расман хабар қилинади.
«Узбекистан Аирпортс» АЖ, Транспорт вазирлиги ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги иштирокида «Янги Бухоро» халқаро аэропортини ДХШ шартлари асосида қуриш ва бошқариш” лойиҳасини («ДХШ лойиҳаси») амалга ошириш учун хусусий шерикни танлаб олиш мақсадида халқаро тендер жараёнларини ўтказишни режалаштирган.
Етарли тажрибага эга бўлган барча манфаатдор ва қизиқиш билдирувчи компаниялар мазкур лойиҳани янги замонавий талабларга жавоб берадиган инфратузулмалар билан қуриш ва бошқариш учун таклиф қилинади.
Мазкур лойиҳа учун Бухоро вилоятининг Бухоро туманидаги ҳудуд танлаб олинган боʼлиб «Янги Бухоро» халқаро аэропортини минтақа учун замонавий ва халқаро стандартлар андозаси боʼйича транспорт марказига айлантиришга қаратилган илк қадамдир. Лойиҳа ички ва халқаро рейсларни қабул қилиб, нафақат йўловчиларни Ўзбекистон ичидаги ва хориждаги манзиллар билан боғловчи, балки вилоятнинг инвестисиявий жозибадорлигини ошириш, туризмни ва савдо-сотиқни ривожлантириш учун муҳим бўғин бўлиб хизмат қилади.
Лойиҳани амалга оширилиши 1993 йилда ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган тарихий марказ Бухоро шаҳрига ташриф буюрувчи саёҳатчилар оқимини янада кўпайтиришга ўз ҳиссасини қўшади.
Янги Бухоро халқаро аэропортида бутун Евроосиё бўйлаб авиакомпанияларга мунтазам ва чартер қатновларга хизмат кўрсатишни босқичма-босқич ошириб борилиш режалаштирилган.
Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун энг юқори самарадорлик ва хизмат кўрсатишни таъминлай оладиган глобал соҳа етакчилари қизиқиш билдириши кутилмоқда.
Лойиҳа қуйидаги қурилиш ишларини ўз ичига олади:
- 48 500 м² майдонни эгаллаган халқаро рейслар учун соатига 1200 йўловчига (ҳам жўнаш, ҳам келиш), ички рейслар учун эса 400 нафар йўловчига хизмат кўрсатишга мўлжалланган янги замонавий йўловчи терминали;
- кейтеринг биноси, автотураргоҳлар, юкларга ишлов бериш майдончаларини қуриш, шунингдек аэровокзал ҳудудини ободонлаштириш;
- 4 гектар майдонда 8 000 куб метр сиғимли омборга эга ёқилғи қуйиш комплекси каби иншооатлар.
Лойиҳа доирасида барпо этиладиган аэродром ва давлат давлат шериги объектлари давлат шериги тасарруфида бўлади. Хусусий шерик йўловчи терминали ва унинг атрофидаги ҳудуд, махсус жиҳозлар биноси ва умумий овқатланиш мажмуаси учун жавобгар бўлади.
Лойиҳага қизиқиш билдирган компаниялар қуйидаги элеcтрон манзилларга RfQ ҳужжатларини олиш учун расмий сўров юборишлари сўралади.
Электрон почта: tender.info@uzairports.com; tender@uzairports.com, (тел.:+998 555 01 47 47)
Нусхаси: dxshtender@imv.uz
РфҚ талаблари асосида шакиллантирилган аризаларни тақдим қилишнинг сўнги муддати-Тошкент вақти билан, 2026 йил 21 май соат 18:00.

