“DoCotton Group” компанияси раҳбарияти билан текстиль соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
2026-02-21 15:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Мулоқот чоғида Ўзбекистонда текстиль саноатини янада ривожлантириш, мавжуд юқори салоҳиятдан самарали фойдаланиш ва миллий текстиль маҳсулотларини жаҳон бозорида рақобатбардош даражага олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, халқаро даражадаги брендлар яратиш, қўшилган қиймат занжирини кенгайтириш ҳамда пахтани чуқур қайта ишлаш орқали юқори сифатли ип-калава ва мато ишлаб чиқаришни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Томонлар пахта экинзорларида самарадорликни ошириш, замонавий агротехнологияларни жорий этиш, уруғчилик тизимини ривожлантириш ва уруғлар сифатини яхшилаш йўналишларида ҳамкорлик қилиш имкониятларига алоҳида эътибор қаратди. Шу билан бирга, уруғчилик соҳасида илмий-тадқиқот ишларини кенгайтириш, инновацион ёндашувларни татбиқ этиш орқали ҳосилдорлик ва маҳсулот сифати кўрсаткичларини ошириш муҳимлиги таъкидланди.
Якунда томонлар текстиль саноатини модернизация қилиш, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳамда Ўзбекистон текстиль саноатини халқаро миқёсда янада мустаҳкамлашга қаратилган ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати ва коммуникациялар бошқармаси


