Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вакиллари “India AI Impact Summit 2026” саммитида иштирок этмоқда
2026-02-17 16:00:00 / Вазирлик янгиликлари
Ҳиндистоннинг Янги Деҳли шаҳрида сунъий интеллектни бошқариш ва уни амалиётга жорий этиш масалаларига бағишланган йирик халқаро тадбирлардан бири — “India AI Impact Summit 2026” саммити бўлиб ўтмоқда.

Мазкур саммитда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Яримўтказгичлар ва электроника соҳасини жадал ривожлантиришни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Азизжон Акрамов иштирок этмоқда.
Саммит доирасида вазирлик вакили “Келажакни молиялаштириш: Осиё ва Тинч океани минтақаси учун сунъий интеллектга тайёр рақамли инфратузилмани яратиш” мавзусидаги панель сессияда қатнашди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ушбу нуфузли халқаро саммитдаги иштироки Ўзбекистонда яримўтказгичлар ва микроэлектроника соҳасини ривожлантириш, замонавий рақамли инфратузилмани шакллантириш ҳамда ушбу йўналишда халқаро тажрибани ўрганиш борасидаги изчил саъй-ҳаракатларнинг муҳим қисми ҳисобланади.


