2025 йилда мастер режалар йўналишида амалга оширилган асосий ишлар тўғрисида маълумот
2026-02-13 12:29:00 / Вазирлик янгиликлари
1. Германия компанияси томонидан ишлаб чиқилган мастер режа асосида Шаҳрисабз туманида “Шаҳрисабз” туризм маркази ҳамда 500 гектарда Агроэкотуризм мажмуалари фойдаланишга топширилди.
Мазкур тажриба асосида Омонхона ва Цангардак туризм марказлари ташкил этилиб, амалий ишлар бошланди.
Мастер режага мувофиқ Цангардак дарёси бўйида пиёдалар йўлаги, ичимлик ва оқова сув тармоғи, йўл инфратузилмасини ривожлантириш ва ободонлаштириш, 1,5 км узунликдаги дор йўли қуриш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
2. Булоқбоши тумани “Ширмонбулоқ” (107 гектар), Хонобод шаҳри “Кампировот” (92 гектар) ва Хўжаобод тумани “Имом ота” (31 гектар) маҳаллаларида туризм салоҳияти юқори бўлган ҳудудлар танланиб, мастер режа асосида туризм масканларини ташкил этиш бошланди.
Жумладан, республика буджетидан 16 млрд сўм ажратилиб, Ширмонбулоқ ҳудудининг мастер режасига мувофиқ ичимлик суви, йўл инфратузилмасини яхшилаш, электр тармоғи ва трансформатор ўрнатиш ҳамда пиёдалар йўлагини қуриш ва «яшил» ҳудудлар барпо этиш ишлари амалга оширилмоқда.
3. Қува тумани “Каркидон” сув омбори атрофидаги 258 гектар ҳудудда ишлаб чиқилган мастер режа асосида 57 та уй меҳмонхоналари, 11 та кафе ва ресторанлар, 30 гектарда лавандалар боғи, 30 гектарда агротуризм комплекси, 2,5 гектарда аттракцион ва аквапарк, мото ва картинг зонаси, 12 гектарда гуллар боғи ва 48 гектарда сокин ҳудуд ташкил этилиб, унда 6 км пиёдалар йўлаклари бўйича қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
4. Шаҳар ва туман марказларида аҳоли яшаши ва дам олиши, сайр қилишига шароит яратиш мақсадида Туркия компанияси томонилан ишлаб чиқилган мастер режалар асосида Марғилон ва Фарғона шаҳарларидаги 110 гектар ҳудудда турар жой мажмуалари, Бурҳониддин Марғиноний илмий-тадқиқот ва туризм мажмуаси, Қўнғирот туман марказидаги 584 гектар ва Чимбой тумани марказидаги 510 гектар ҳудудда сув бўйларида аҳоли сайр қилиши, дам олиши ва яшаши учун қулай шароитлар яратишга қаратилган инфратузилмалар барпо этилмоқда.
5. Туркия компанияси томонидан ишлаб чиқилган мастер режа асосида республика буджетидан 24 млрд сўм маблағ ажратилиб, Жиззах шаҳридаги «Истиқлол» истироҳат боғи ва унга туташ Сангзор дарёси бўйида аҳоли ва сайёҳлар учун қулай шароитлар яратилмоқда.
6. Малайзия компанияси томонидан Гулистон тумани Соҳилобод ҳудудидан оқиб ўтувчи «Сирдарё» дарёси бўйида экотуризм мастер режаси ва Жиззах шаҳри учун «Дизайн код» ишлаб чиқилди.
7. Туркия компанияси томонидан Олмазор туманида танлаб олинган 42 гектар майдонда иқтисодий ривожланиш стратегиясига асосланган мастер режа ишлаб чиқилмоқда.
Мастер режаларни ишлаб чиқиш жараёнида янгича ёндашув жорий этилиб, дастлаб ҳудудни иқтисодий ривожлантириш стратегияси (концепцияси) ишлаб чиқилмоқда, кейинги босқичда эса мазкур стратегия асосида ҳудуднинг шаҳарсозлик ва архитектура ечимларини ўзида мужассам этган мастер режалар шакллантирилмоқда.
8. БМТ Тараққиёт дастури кўмагида жалб этилган компания томонидан ишлаб чиқилган мастер режалар асосида:
- Қашқадарё дарёсининг Чироқчи тумани ҳудудидан оқиб ўтган қисмида 103 гектар майдонда замонавий дам олиш ва турар жой объектларини барпо этиш;
- Хазорасп туманида Полвон канали бўйида 14 гектар ҳудудда аҳоли сайр қилиши ва дам олиши учун 3,1 км пиёдалар йўлаги ва 3,4 км велоюлаклар қурилмоқда ҳамда тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган.
- Нуробод туманидаги “Нурбулоқ”ни курорт шаҳарга айлантириш, туман марказидаги сунъий кўл бўйида ҳамда Меҳнаткаш ва Оқсой маҳаллаларида аҳоли ва сайёҳлар учун замонавий инфратузилма барпо этиш;
- Қувасой шаҳри марказидан оқиб ўтувчи «Сайрамсой» бўйида 70 гектар ҳудудда соҳил бўйи, дам олиш ва соғломлаштириш масканларини ташкил этиш режалаштирилган.
9. Осиё тараққиёт банкининг техник кўмаги билан жалб этилган Франция компанияси билан Тошкент туманини Тошкент шаҳри билан биргаликда ривожлантириш ва «Чирчиқ» дарёси бўйлаб пиёдалар ва велойўлаклар қуриш бўйича мастер режаларни ишлаб чиқиш бошланди.
10. Паяриқ тумани Челак шаҳарчаси марказидан ўтувчи асосий йўлни тартибга келтириш, шунингдек, уни гавжум кўчага айлантириш орқали аҳоли учун қулай шароитлар яратишга қаратилган мастер режа концепциясини беғараз ишлаб чиқиш учун Англия компанияси жалб этилди.
11. Қатар компанияси билан Хазорасп тумани марказида замонавий ёндашувлар асосида савдо ва хизмат кўрсатиш комплексини ташкил қилишга қаратилган мастер режа концепцияси ишлаб чиқилмоқда.
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-245-сонли Қарорига асосан:
- туман марказларини ривожлантириш (38 та), туризм (23 та), йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш бўйича (46 та) мастер режалар ишлаб чиқилиб, ер участкаларини мастер режа асосида аукционга чиқариш бошланди.
- вилоятлар ҳокимликларидаги мастер режа Лойиҳа офислари ходимлари малакасини ошириш бўйича ҳар чоракда амалий семинар ташкил этилмоқда;
Маълумот учун, 2025 йилнинг декабрь ойида ташкил этилган семинарда Франциянинг Гроупе Ҳуит ва Англиянинг АРУП компаниялар томонидан соҳага оид тақдимотлар қилинди.
13. Мастер режа йўналишидаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида ҳудудий режалаштиришнинг янгича ёндашуви – фазовий режалаштиришни жорий қилиш бошланди.
Масалан, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида фазовий режаларни ишлаб чиқиш учун Жаҳон банкининг Ўрта шаҳарларни ривожлантириш лойиҳаси доирасида Франция ва Буюк Британиянинг шаҳарсозлик йўналишидаги компаниялари жалб этилди.
Барча вилоятлар бўйича фазовий стратегиялар, пилот сифатида Янги Ўзбекистон мақомидаги 33 та туман(шаҳар)лар бўйича фазовий режаларни ишлаб чиқишга нуфузли хорижий компаниялар жалб этилмоқда.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати ва коммуникациялар бошқармаси
