2025 йилда ипотека ва субсидия дастурлари ижроси тўғрисида маълумот
2026-02-11 20:00:00 / Вазирлик янгиликлари
2025-йил якунлари:
I. Ипотека кредитлари
2025 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби доирасида 70 415 нафар фуқарога 21 215 млрд сўмдан зиёд ипотека кредитлари ажратилди (2024 йилга нисбатан 24 фоизга кўп).
Шундан, буджет ресурслари ҳисобидан 46 354 нафар фуқарога 13 609 млрд сўм кредит ажратилди.
II. Ипотека кредитари бўйича субсидиялар
Даромади юқори бўлмаган уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож оилаларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида 2025 йилда 20 894 нафар фуқарога жами 2 118,2 млрд сўм субсидия маблағлари тўлаб берилди.
Субсидияларни ўзлаштириш бўйича:
энг кўп – Хоразм вилояти – 1 630 та (100 фоиз), Андижон вилояти – 2 598 та (94 фоиз)
ва Сурхондарё вилояти – 1 941 та (83 фоиз);
энг кам – Тошкент вилояти – 732 та (29 фоиз), Тошкент шаҳри – 823 та (33 фоиз), Бухоро вилояти – 997 та (60 фоиз) ҳиссасига тўғри келган.
Бугунги кунда 2025 йилнинг октабр ойида тақдим этилган ва 2026 йил февраль ойи якунига қадар фойдаланилмаган амалда бўлган хабарномалар бўйича 9 106 та хабарномалар бўйича фуқароларнинг талабидан келиб чиқиб тўловлар давом эттирилмоқда.
III. “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖ
- йилда Компания маблағи ҳисобидан 9 мингга яқин фуқарога
жами 2,2 трлн сўм кредит ажратилган (2024 йилга нисбатан 42 фоизга кўп).
Ипотека кредитларининг 111,6 млрд сўми «яшил» таъмирлаш мақсадларига йўналтирилган.
2025-йилда Компания томонидан жами 63 млн АҚШ доллар, шу жумладан, Осиё тараққиёт банкидан – 30 млн АҚШ доллар, Халқаро молия корпорациясидан – 20 млн АҚШ доллар, Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан – 13 млн АҚШ доллар жалб қилинган. Маҳаллий капитал бозоридан 600 млрд сўм жалб қилинган.
Шунингдек, Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан – 40 млн АҚШ доллар
ва Франция тараққиёт агентлигидан – 30 млн евро жалб қилиш бўйича келишувларга эришилган.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати ва коммуникациялар бошқармаси
