Фирибгарликдан огоҳ бўлинг
2026-02-10 16:00:00 / Вазирлик янгиликлари
Ҳурматли фуқаролар! “Ташаббусли бюджет” доирасида “овоз тўплашда кўмаклашамиз” ёки “лойиҳангизни ғолиб қилиб берамиз” каби ваъдаларга ишонмаслигингизни сўраймиз.
“Ташаббусли бюджет” ғолиблари фақат очиқ овоз бериш ҳамда бошқа белгиланган мезонлар асосида аниқланади.
Агар ғоянгиз бўлса, уни очиқ тарзда тақдим этинг, овоз йиғинг, жамоатчилик билан ишланг. Қолаверса, эндиликда лойиҳаларни шериклик асосида молиялаштириш ҳам мумкин. Шериклик лойиҳалари учун овоз тўплаш талаб этилмайди. Бу — қонуний, самарали ва энг асосийси ишончли усул.
