“Ahlatci Holding” компансияси раҳбарияти билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
2026-01-30 11:30:00 / Вазирлик янгиликлари

Учрашув давомида Ўзбекистонда инвестициявий ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ҳамда ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Томонлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида замонавий ёндашувларни жорий этиш, самарадорликни ошириш ҳамда тажриба алмашиш масалаларига тўхталди.
Шунингдек, саноатнинг айрим йўналишлари, жумладан, тоғ-кон соҳаси бўйича ҳамкорлик имкониятларини ўрганиш, геологик ўрганиш ишларида замонавий технологияларни қўллаш ҳамда илғор тажрибани босқичма-босқич жорий этиш истиқболлари кўриб чиқилди.
Мулоқот чоғида ижтимоий соҳа йўналишларида ҳам амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилди. Бу борада бошқарув тажрибаси, ташкилий ёндашувлар ҳамда хизматлар сифатини оширишга қаратилган механизмлар юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунида томонлар истиқболли йўналишларни қўшимча ўрганиш ҳамда ўзаро мулоқотни изчил давом эттириш муҳимлигини таъкидлади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати ва коммуникациялар бошқармаси

