ЭКСПОРТ, ИНВЕСТИЦИЯ ВА БАНК ТИЗИМИ: “ЎЗБЕКИСТОН – 2030” СТРАТЕГИЯСИ ҚАНДАЙ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛМОҚДА?
2026-01-15 21:30:00 / ОАВ биз ҳақимизда

“Тараққиёт стратегияси” марказида ўтказилган бу галги матбуот анжумани такомиллаштирилаётган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳасининг “2030 йилга қадар иқтисодиётни ривожлантиришнинг замонавий моделини шакллантириш, мамлакатимизнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш ва банк тизимида ислоҳотларни жадаллаштириш” йўналишига бағишланди.
Тадбирга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва Марказий банк вакиллари, экспертлар, ОАВ вакиллари ва журналистлар таклиф этилди.
Анжуманни “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Э.Туляков олиб борди. Сўнгги йилларда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида муайян ютуқларга эришилгани, бир вақтнинг ўзида ҳаётнинг ўзи янги вазифалар, янги талаблар ва янги чақириқларни кун тартибига қўяётгани, шу туфайли Стратегияни мавжуд реал шароит, жамият эҳтиёжлари ҳамда жадал ўзгараётган глобал тенденциялардан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш зарурати юзага келётганини таъкидлади.
Анжуманда такомиллаштирилаётган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳасида белгиланаётган кўрсаткичларнинг таҳлили бўйича Инвестициялар, саноат ва савдо вазири маслаҳатчиси Абдулла Ҳошимов, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бошқарма бошлиғи Иброҳим Қосимхўжаев, Марказий банк департамент директори Равшанбек Қодировлар маълумот берди.
Манба







