2025 йил якуни билан қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида мақсадли индикаторларнинг бажарилиши тўғрисида таҳлилий маълумот
2026-01-27 18:10:00 / Вазирлик янгиликлари

Деҳқончилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш 7,2 фоиз, чорвачилик маҳсулотлари 1,6 фоизга ошган, хусусан, дон маҳсулотлари – 13 фоиз, пахта – 25,4 фоиз, полиз – 16,2 фоиз, мева – 6,4 фоиз, узум – 7,7 фоиз, сабзавот – 1,2 фоиз, гўшт – 1,5 фоиз, сут – 1,2 фоиз, тухум – 7 фоизга ўсган.
Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлашнинг асосий омиллари бўлиб қуйидагилар хизмат қилди:
1. 2024 йилда “тўқсонбости” усулида 150 минг гектар майдондан 2025 йил март-май ойларида 3,5 млн тоннадан зиёд сабзавот маҳсулотлар етиштирилган.
2. 2025 йил ҳосили учун асосий майдон ва боғ-ток қатор орасига экилган 223,5 минг га сабзавот, 77,3 минг га картошка, 77,3 минг га полиз, шунингдек, 29,1 минг га лалми полиз майдонларидан 8,2 млн тоннадан ортиқ ҳосил олинган.
3. 2025 йилда 8,9 минг МФЙда 5,1 млн аҳоли томорқаларининг 424 минг гектарига асосий ва 319,2 минг гектар такрорий экинлар экиб 8 млн тоннадан зиёд қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосили олинган.
4. Ғалладан бўшаган 898 минг гектар майдонга такрорий экинларлардан 12 млн тоннадан ортиқ маҳсулот ишлаб етиштирилган.
5. Чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантириш учун умумий қиймати 5,3 трлн сўмлик 1 103 та лойиҳалар амалга оширилди.
Қорамолчиликда 2,2 трлн сўмлик 527 та, қўй ва эчкичиликда 317 млрд сўмлик 189 та, паррандачиликда 2 трлн сўмлик 167 та, балиқчиликда 441 млрд сўмлик 157 та ва асаларичиликда 26 млрд сўмлик 24 та, гўшт ва сутни қайта ишлаш ҳамда омухта ем ишлаб чиқаришда 297,3 млрд сўмлик 39 та лойиҳа.
Лойиҳалар доирасида хорижий давлатлардан 217 минг бош қорамол
ва 282 минг бош қўй-эчкилар олиб келинди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати ва коммуникациялар бошқармаси
