«Boston Consulting Group» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
2026-01-16 21:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Учрашувда BCGнинг бошқарувчи директори, Марказий Осиё ва Каспий минтақаси бўйича раҳбари Рза Нуриев, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Тимур Ишметов, Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Илҳомжон Умрзаков ҳамда бошқа масъул вакиллар иштирок этди.
Учрашув давомида томонлар мамлакатимизда иқтисодиёт ва молия йўналишида турли секторларни ривожлантириш истиқболлари, хусусан, банк-молия тизимини такомиллаштириш, молия институтлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, шаффофлик ва барқарорликни кучайтириш масалалари юзасидан муҳокамалар олиб борди.
Шунингдек, соҳага хусусий капитални жалб этиш, институционал ислоҳотларни чуқурлаштириш, молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш ҳамда илғор халқаро тажрибаларни жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Музокаралар якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, юқоридаги йўналишлар юзасидан фикрлар алмашинуви жараёнларини кенгайтириш ҳамда ташаббуслар амалга оширишда тизимли ва самарали фаолият олиб боришга келишиб олди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати ва коммуникациялар бошқармаси


