« TTT-AUDIT » МЧЖ аудиторлик ташкилоти Аудиторлик ташкилотлари реестридан чиқарилди
2026-01-15 19:10:00 / Вазирлик янгиликлари
Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 43-моддасига мувофиқ, « TTT-AUDIT » масъулияти чекланган жамияти аудиторлик ташкилоти тўғрисидаги маълумотлар 2026 йил 9 январдан бошлаб Аудиторлик ташкилотлари реестридан чиқарилди.
Маълумот учун: Қонуннинг 43-моддасига асосан аудиторлик ташкилоти қуйидаги ҳолатларда Аудиторлик ташкилотлари реестридан чиқарилади:
- ушбу Қонуннинг 27-моддаси олтинчи қисмида белгиланган талабларга номувофиқлик аниқланганда;
- аудиторлик ташкилоти тугатилганда;
- аудиторлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бошқа фаолият турлари амалга оширилганда ёки фаолият тури ўзгартирилганда;
- Қонуннинг 34-моддасида назарда тутилган аудиторлик текширувини ўтказишдаги чекловлар бузилганда;
- била туриб сохта аудиторлик хулосаси тузилганда;
- аудиторлик хизматлари кўрсатиш жараёнида олинган махфий ахборот ошкор қилинганда;
- аудиторлик фаолиятини амалга оширишда аудиторлик ташкилоти жавобгарлигининг суғурта полиси мавжуд бўлмаганда;
- аудиторлик ташкилоти фаолияти сифатининг ташқи назорати ўтказилаётганда зарур ҳужжатлар ва ахборотлар ваколатли давлат органига тақдим этилмаганда.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати ва коммуникациялар бошқармаси
