Ҳурматли юртдошлар! Огоҳ бўлинг!
2026-01-13 16:55:00 / Вазирлик янгиликлари

Шу муносабат билан, Сизлардан огоҳ бўлишингизни сўраймиз!
Агар Сизга вазирлик раҳбарияти вакилларидан бирининг исми-шарифи ва сурати туширилган нотаниш профиллардан пул ўтказиш, шубҳали ҳаволаларга кириш ёки шахсий маълумотларни тақдим этиш мазмунидаги хабарлар келса:
Асло ишонманг ва жавоб берманг. Ҳеч қандай молиявий амалиётни бажарманг. Ушбу профилни дарҳол блокланг ва “спам” тугмасини босинг.
Эслатиб ўтамиз, вазирлик раҳбарияти ҳеч қачон ижтимоий тармоқлар орқали ходимлар ёки фуқаролардан пул маблағлари талаб қилмайди.
Барча ишончли ва расмий маълумотлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали эълон қилиб борилади.
Ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва қонуний чора кўриш учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берилди.
