Тони Блэйр номидаги Глобал ўзгаришлар институти вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
2024-05-08 17:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Маълумот учун: Тони Блэйр Глобал ўзгаришлар институти Буюк Британия собиқ бош вазири Тони Блэйр томонидан яратилган нотижорат ташкилотдир. Унинг асосий фаолияти бутун дунё бўйлаб ҳукуматлар ва юқори мартабали сиёсий раҳбарларга ўз фуқаролари фаровонлигини ошириш учун стратегик ислоҳотларни амалга оширишда ёрдам беришга қаратилган. Ташкилот стратегияни ишлаб чиқишдан уни амалга оширишгача бўлган консалтинг хизматларини кўрсатади.
Учрашувда томонлар ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари бўйича фикр алмашиб, TBI’нинг Ўзбекистон ҳукуматига мамлакат фуқаролари фаровонлигини оширишга қаратилган стратегик ислоҳотларни амалга оширишда ёрдам кўрсатиш имкониятларини муҳокама қилди.
TBI вакиллари тузилмавий ислоҳотлар соҳасида илғор халқаро тажриба ва амалиётлар билан ўртоқлашишга тайёр эканликларини билдирди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш ва режадаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ қадамларни ишлаб чиқиш юзасидан келишувга эришди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати



