Топшириқлар ижросини ўз вақтида таъминлаш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот
2025-12-30 15:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Мазкур қарор ва Фармонларга асосан Иқтисодиёт ва молия вазирлигида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати, шунингдек, юқори турувчи органларнинг ҳар бир топшириқлари ижросини амалга оширишда алоҳида ёндашув, тартиб ва профессионаллик билан иш кўрилади.
Хусусан, Давлат раҳбари, Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш мақсадида вазирликнинг топшириқлар ижросини кунлик ташкил этиш бўйича ҳар ойлик календарь графиги ҳамда йўл-харитаси тасдиқланиб, вазирликда кунбай ишлаш тизими жорий этилган.
Вазирликнинг ижро интизоми рақамларда:
2025 йилнинг 30 декабрь ҳолатига “edo.ijro.uz” электрон ҳужжат айланиш тизими орқали жами 67,7 мингта топшириқлар рўйхатга олинди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва мажлис баёнларида 6 570 та, Президент Администрациясининг ҳужжатларида 835 та, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларида 3 549 та, Ҳукумат комиссияси топшириқларида 1 168 та, шунингдек, 55 565 та вазирлик ва идоралар томонидан юборилган ҳужжатлар ва мурожаатлар ташкил этди.
Шу билан бирга, “Ijro.gov.uz” тизимида назоратга олинган вазирлик ҳузуридаги республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва тасарруфидаги ташкилотлари масъул этиб белгиланган Давлат раҳбари, Президент Администрацияси раҳбари ва Вазирлар Маҳкамасининг 1000 дан ортиқ топшириқлари вазирлик томонидан алоҳида назоратга олиниб, топшириқлар ижросини бажарилиши юзасидан мониторинглар ўтказилиб, юзага келаётган тизимли муаммоларни биргаликда ҳал қилиш чоралари кўриб келинмоқда.
“Ijro.gov.uz” тизимида назоратга олинган Иқтисодиёт ва молия вазирлиги масъул этиб белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президенти, Президент Администрацияси раҳбари, Вазирлар Маҳкамаси ва Ҳукумат комиссияси топшириқларининг ижро ҳолати тўғрисида
2025 йил бўйича
|
Т/р |
Топшириқ тури |
Жами топшириқлар сони |
шундан |
шу жумладан: |
|||
|
асосий ижрочи |
Бажарилган |
шундан асосий ижрочи |
Бажарил-моқда |
шундан асосий ижрочи |
|||
|
12 122 |
4 933 |
11 826 |
4 815 |
296 |
118 |
||
|
1 |
Президент топшириқлари |
6 570 |
3 109 |
6 427 |
3 094 |
143 |
15 |
|
2 |
Президент Администрацияси топшириқлари |
835 |
336 |
817 |
333 |
18 |
3 |
|
3 |
Вазирлар Маҳкамаси топшириқлари |
3 549 |
1 514 |
3 493 |
1 482 |
56 |
32 |
|
4 |
Ҳукумат комиссияси топшириқлари |
1 168 |
728 |
1 089 |
660 |
79 |
68 |
2025 йил декабрь ойи бўйича
|
Т/р |
Топшириқ тури |
Жами топшириқлар сони |
шундан |
шу жумладан: |
|||
|
асосий ижрочи |
Бажарилган |
шундан асосий ижрочи |
Бажарил-моқда |
шундан асосий ижрочи |
|||
|
жами: |
2 890 |
1 606 |
2 594 |
1 488 |
296 |
118 |
|
|
1 |
Президент топшириқлари |
2 023 |
1 124 |
1 880 |
1 109 |
143 |
15 |
|
2 |
Президент Администрацияси топшириқлари |
259 |
144 |
241 |
141 |
18 |
3 |
|
3 |
Вазирлар Маҳкамаси топшириқлари |
410 |
228 |
354 |
196 |
56 |
32 |
|
4 |
Ҳукумат комиссияси топшириқлари |
198 |
110 |
119 |
42 |
79 |
68 |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати ва коммуникациялар бошқармаси
