“Менинг мактабим” доирасида лойиҳа киритиш босқичи якунланишига 1 кун қолди
2025-12-23 16:05:00 / Вазирлик янгиликлари
Эртага, 24 декабрь соат 23:59 да “Менинг мактабим” лойиҳасининг 2025/2026-ўқув йилидаги 2-босқичи доирасида лойиҳа киритиш босқичи ўз якунига етади.
Ўқувчилар “Очиқ бюджет” портали орқали қуйидаги усуллардан фойдаланган ҳолда ўз лойиҳаларини илгари суришлари мумкин:
автоматик тарзда — лойиҳа намуналари орасидан ўзига ёққан лойиҳани танлаш орқали;
мустақил равишда — тақдим этилган лойиҳа намуналари орасида мавжуд бўлмаган лойиҳаларни янгидан шакллантириш орқали.
“Менинг мактабим” лойиҳасида 5-синфдан 11-синфгача бўлган ҳар бир ўқувчи ўзи таълим олаётган умумтаълим мактабига доир лойиҳаларни илгари суриши ҳамда ушбу лойиҳаларга овоз бериши мумкин.
Мазкур видео орқали “Менинг мактабим” лойиҳасида қай тарзда таклиф киритиш мумкинлиги тўғрисида маълумот олишингиз мумкин.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати ва коммуникациялар бошқармаси
