“Менинг мактабим” лойиҳасининг 2025-йилги 2-босқичи 15 декабрдан бошланади
2025-12-12 17:20:00 / Вазирлик янгиликлари
Эслатиб ўтамиз, “Менинг мактабим” лойиҳасида 5-синфдан 11-синфгача бўлган ҳар бир ўқувчи ўзи таълим олаётган умумтаълим мактабига доир лойиҳаларни илгари суриши ҳамда ушбу лойиҳаларга овоз бериши мумкин.
Ўқувчилар қуйидаги усуллардан фойдаланган ҳолда ўз лойиҳаларини илгари суришлари мумкин:
автоматик тарзда — лойиҳа намуналари орасидан ўзига ёққан лойиҳани танлаш орқали;
мустақил равишда — тақдим этилган лойиҳа намуналари орасида мавжуд бўлмаган лойиҳаларни янгидан шакллантириш орқали.
Азиз ўқувчилар, “Очиқ бюджет” портали орқали ўз мактабингиз учун ташаббус кўрсатишда фаол бўлинг!
Мазкур босқичда иштирок этаётган 96 та туман рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:
Маълумот учун: 1-босқичда ғолиблар аниқламанган 36 та мактаб жорий йилги 2-босқич доирасида қайтадан иштирок этиш имкониятига эга.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати ва коммуникациялар бошқармаси
