«Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз» мавзусида давра суҳбати ўтказилди
2025-12-05 20:35:00 / Олиб борилаётган амалий тадбирлар

Давра сухбатида Иқтисодиёт ва молия вазирининг Режим ва кадрлар бўйича маслаҳатчиси Рустам Маматкулов раҳбарлигида вазирлик марказий аппарати таркибидаги барча департамент ва мустақил тузилмалар раҳбарлари, Одоб-ахлоқ комиссияси аъзолари, вазирлик ҳузуридаги республика ижро этувчи органлар ва тасарруфдаги ташкилотларнинг соҳага масъул ходимлари шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг масъул ходими ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Тадбир давомида коррупцияга қарши курашиш йўналишларида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар, рақамлаштиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, Давлат харидларини коррупциясиз сохага айлантириш, вазирлик фаолиятида очиқлик ва ҳисобдорликни кучайтириш ҳамда ходимлар масъулиятини ошириш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Давра суҳбатида қуйидаги масалалар юзасидан маърузалар ва тақдимотлар тингланди:
- Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимида коррупция ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган амалий ишлар;
- Рақамлаштириш жараёнлари орқали коррупцион хавфларни камайтириш механизмлари;
- Давлат харидлари тизимини шаффофлаштириш ва «Коррупциясиз соҳа» лойиҳаси доирасида эришилган натижалар;
- Очиқлик индекси, жамоатчилик ишончини ошириш ҳамда вазирлик ахборот сиёсатининг йиллик устувор йўналишлари;
- Коррупцияга қарши курашишда Одоб-ахлоқ комиссиясининг институционал ўрни.
Шунингдек, вазирнинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Обиддин Махмудов коррупция мамлакатимиз ривожига катта тўсиқ бўлишини айтиб, барча ходимлар, аввало, ўзи оиласи, ватани учун ҳалол меҳнат қилиши шарт эканини таъкидлади.
Иштирокчилар қонунчиликдаги янгиликлар, коррупцияга қарши ички назорат тизимини мустаҳкамлаш йўллари, рақамли ечимлар ва ходимлар ахлоқий маданиятини юксалтириш бўйича фикр алмашди. Тадбир савол-жавоблар тарзида фаол мулоқот билан якунланди.
Давра суҳбати коррупцияга қарши курашда вазирлик тизими бўйлаб ҳамкорлик, масъулият ва очиқлик тамойилларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати ва коммуникациялар бошқармаси









