Топшириқлар ижросини ўз вақтида таъминлаш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот
2025-12-01 15:55:00 / Вазирлик янгиликлари
Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ижро интизомига риоя этилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 31 майдаги
ПҚ-5132-сонли Қарори, “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сонли ва “Давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизомини янада мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2025 йил 25 июлдаги ПФ-117-сонли Фармонларида аниқ вазифа ва йўналишлар белгилаб берилган.
Мазкур қарор ва Фармонларга асосан Иқтисодиёт ва молия вазирлигида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати, шунингдек, юқори турувчи органларнинг ҳар бир топшириқлари ижросини амалга оширишда алоҳида ёндашув, тартиб ва профессионаллик билан иш кўрилади.
Хусусан, Давлат раҳбари, Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш мақсадида вазирликнинг топшириқлар ижросини кунлик ташкил этиш бўйича ҳар ойлик календарь графиги ҳамда йўл-харитаси тасдиқланиб, вазирликда кунбай ишлаш тизими жорий этилган.
Вазирликнинг ижро интизоми рақамларда:
2025 йилнинг 1 декабрь ҳолатига “edo.ijro.uz” электрон ҳужжат айланиш тизими орқали жами 63,01 мингта топшириқлар рўйхатга олинди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва мажлис баёнларида 6 570 та, Президент Администрациясининг ҳужжатларида 835 та, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларида 3 549 та, Ҳукумат комиссияси топшириқларида 1 168 та, шунингдек, 50 926 та вазирлик ва идоралар томонидан юборилган ҳужжатлар ва мурожаатлар ташкил этди.
Шу билан бирга, “Ijro.gov.uz” тизимида назоратга олинган вазирлик ҳузуридаги республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва тасарруфидаги ташкилотлари масъул этиб белгиланган Давлат раҳбари, Президент Администрацияси раҳбари ва Вазирлар Маҳкамасининг 1000 дан ортиқ топшириқлари вазирлик томонидан алоҳида назоратга олиниб, топшириқлар ижросини бажарилиши юзасидан мониторинглар ўтказилиб, юзага келаётган тизимли муаммоларни биргаликда ҳал қилиш чоралари кўриб келинмоқда.
Ҳисоб-китобларга кўра, 2025 йилнинг декабрь ойида “Ijro.gov.uz” тизимида назоратга олинган Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг 2 968 та топшириқлари ҳам “кунбай” назоратга олинган бўлиб, белгиланган муддатларда сифатли ижроси таъминлаш бўйича “темир интизом” билан ишлар олиб борилмоқда.
“Ijro.gov.uz” тизимида назоратга олинган Иқтисодиёт ва молия вазирлиги масъул этиб белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президенти, Президент Администрацияси раҳбари, Вазирлар Маҳкамаси ва Ҳукумат комиссияси топшириқларининг ижро ҳолати тўғрисида
2025 йил бўйича
|
Т/р |
Топшириқ тури |
Жами топшириқлар сони |
шундан |
шу жумладан: |
|||
|
асосий ижрочи |
Бажарилган |
шундан асосий ижрочи |
Бажарил-моқда |
шундан асосий ижрочи |
|||
|
жами: |
12 122 |
4 933 |
8 944 |
3 608 |
3 178 |
1 325 |
|
|
1 |
Президент топшириқлари |
6 570 |
2 355 |
4 575 |
1 600 |
1 995 |
755 |
|
2 |
Президент Администрацияси топшириқлари |
835 |
336 |
569 |
226 |
266 |
110 |
|
3 |
Вазирлар Маҳкамаси топшириқлари |
3 549 |
1 514 |
2 918 |
1 251 |
631 |
263 |
|
4 |
Ҳукумат комиссияси топшириқлари |
1 168 |
728 |
882 |
531 |
286 |
197 |
2025 йил ноябрь ойи бўйича
|
Т/р |
Топшириқ тури |
Жами топшириқлар сони |
шундан |
шу жумладан: |
|||
|
асосий ижрочи |
Бажарилган |
шундан асосий ижрочи |
Бажарил-моқда |
шундан асосий ижрочи |
|||
|
жами: |
1 075 |
484 |
883 |
386 |
192 |
98 |
|
|
1 |
Президент топшириқлари |
520 |
208 |
483 |
206 |
37 |
2 |
|
2 |
Президент Администрацияси топшириқлари |
157 |
64 |
149 |
61 |
8 |
3 |
|
3 |
Вазирлар Маҳкамаси топшириқлари |
266 |
137 |
184 |
91 |
82 |
46 |
|
4 |
Ҳукумат комиссияси топшириқлари |
132 |
75 |
67 |
28 |
65 |
47 |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати
