Давлат харидларида ва бошқа буджет молиявий харажатларни амалга оширишда манфаатлар тўқнашуви ва аффилланганлик ҳолатларини олдини олиш ва тартибга солиш юзасидан давлат органлари ҳамда ташкилотлари ходимлари учун вебинар ташкил этилди
2025-11-20 17:40:00 / Олиб борилаётган амалий тадбирлар

Вебинарда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорати бўлими, Давлат харидлари сиёсати департаменти, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси малакали мутахассислари ҳамда Ўқув маркази профессор ўқитувчилари томонидан, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги ва «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»га Қонунларининг мазмун-моҳияти, «Давлат харидлари соҳасида коррупцион ҳолатларни олдини олиш ва бартараф этиш», «Давлат харидлари ва савдоларда рақобатга зид ҳаракатлар» мавзуларида тақдимотлар ўтказилди.
Мазкур вебинарда жами 2 661 нафар давлат органлари ва ташкилотларининг масъул ходимлари иштирок этди.
Тадбирлар давомида давлат харидлари жараёнида манфаатлар тўқнашуви ва аффилланганлик ҳолатларини аниқлаш, олдини олиш ҳамда бартараф этишнинг ҳуқуқий ва ташкилий механизмлари, харид жараёнларида рақобатга зид ҳатти-ҳаракатлар ва уни бартараф этиш чоралари, шунингдек, аҳоли ва давлат хизматчилари ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Япониянинг Нагоя унверситети билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган «Давлат харидлари соҳасида коррупциянинг олдини олиш» бўйича услубий қўлланмалар юзасидан батафсил маълумотлар берилди.
Шу билан бирга, вебинарлар мобайнида иштирокчилар томонидан келиб тушган таклифлар, саволлар ва амалиётда учраётган муаммоли вазиятларга масъул ходимлар томонидан атрофлича жавоб берилди.




