“Давлат-хусусий шериклик орқали хусусий капитални мобилизация қилиш” мавзусида III Давлат-хусусий шериклик давра суҳбати бўлиб ўтади
2025-11-13 16:15:00 / Вазирлик янгиликлари
Жорий йилнинг 18–19 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган форум “Ўзбекистон–2030” стратегиясида белгиланган иқтисодий ўсиш мақсадлари ва 2030 йилгача 30 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги ДХШ лойиҳалари дастурини амалга ошириш йўлида хусусий сектор иштирокини кучайтириш, янги молиявий ечимлар ишлаб чиқиш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашни мақсад қилган.
Мазкур тадбир давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ишончли ҳамкорликни ривожлантириш, инфратузилма ва ижтимоий соҳаларда барқарор ривожланишни таъминлаш йўлида муҳим платформа бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда.
