Мигрантлар ҳуқуқлари давлатимиз ҳимоясида!
2025-10-31 16:45:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 26 — 29 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти вакили Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари О. Абдуллаев раҳбарлигидаги вазирлик ва идоралар делегацияси таркибида Туркия Республикаси Анқара шаҳрида бўлиб ўтган Меҳнат миграцияси ва мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича йиғилишларида иштирок этди.
Тадбир давомида, томонлар миграция соҳасидаги амалдаги ҳолат, муаммоли жиҳатлар ва уларни ҳал этиш йўлларини муҳокама қилдилар. Йиғилиш иштирокчилари икки давлат манфаатларини ҳисобга олган ҳолда миграция соҳасида қонунийликни таъминлашга қаратилган ҳамкорликдаги чора-тадбирларни ишлаб чиқишга келишиб олдилар.







