ИИВ ишчи гуруҳи томонидан тунги вақтда пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларида ўрганиш ишлари олиб борилди
2025-09-30 09:00:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳ томонидан Тошкент шаҳри туманларида ички ишлар бўлимлари шахсий таркиби томонидан жамоатчилик билан ҳамкорликда тунги вақтларда ташкил этилаётган ишлар ва ҳудудларда амалга татбиқ этилаётган хавфсизлик чораларини тизимли равишда ўрганиш давом этмоқда.
Тадбир давомида Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Toshkent city” мажмуасида аҳолига хизмат кўрсатиш, кўнгил очиш ҳамда гастрономик туризм учун яратилган шароитлар, шунингдек Бўстон маҳалласида жойлашган “Ekobozor” савдо мажмуаси ва унга туташ бўлган “Alpomish muz saroyi” спорт ва кўнгилочар масканидаги шароитлар билан танишилди. Мазкур сайилгоҳ ва савдо-кўнгилочар масканларда хизматни ташкил этиш, фуқаролар хавфсизлигини қай даражада таъминланганлиги ҳамда аҳолининг учун яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.
Мажмуаларга хавфсизликни таъминлашга жалб қилинган ходимларнинг ахборотлари тингланди, ходимларнинг ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича тезкор шайлик ҳолати назорат тариқасида текширилди, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда хизматни ташкиллаштириш борасида тегишли кўрсатмалар берилди.
Ишчи гуруҳ томонидан Олмазор тумани “Зиё” маҳалласига хизмат кўрсатувчи 4-сонли Ички ишлар бошқармаси фаолияти ўрганилди, ишчи гуруҳга масъуллар томонидан янги ишлаб чиқилган “Smart school” лойиҳаси тақдимот қилинди. Шунингдек Талабалар кўчасида жойлашган Тошкент шаҳар ИИББ Пробация бошқармаси учун ажратилган бино ҳолати ва ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишилди.
Талабалар шаҳарчаси мажмуасида жойлашган бино ва иншоотлар, талабаларнинг яшашлари учун яратилган қулайликлар, куз-қиш мавсумида электр энергия билан узлуксиз таъминланганлиги ҳамда авариявий ёки бошқа фавқулодда ҳолатлар юзага келишини олдини олиш ва бартараф этиш чоралари самарали ташкил этилганлиги ўрганилди.
Тадбирда “Беруний” номидаги метро станциясида хизмат олиб борувчи Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш хизмати ходимларининг фаолияти билан танишилди. Жараёнда, хизматга жалб этилган шахсий таркиб ва бириктирилган куч ва воситаларнинг шайлиги, шунингдек уларнинг тезкор вазиятни барқарорлигини таъминлашга тайёргарлиги текширилиб, хизмат фаолиятини такомиллаштириш юзасидан аниқ вазифалар берилди.
Шунингдек, Олмазор туманидаги Зарқайнар ва Қорасарой кўчалари оралиғида жойлашган гастрономик кўча, у ерда фаолият олиб борувчи овқатланиш шохобчалари ва кўнгил очар объектлар, сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли учун яратилган шароитлар кўздан кечирилди.
Ўрганиш жараёнида, аниқланган барча камчиликлар танқидий муҳокама қилиниб, келгусида хизмат фаолиятини такомиллаштиришга оид мақсадли чора-тадбирлар белгилаб олинди.









