Андижон вилояти ИИБда терговчи ва суриштирувчилар учун ўқув-семинар машғулоти ўтказилди
2025-08-19 12:00:00 / Янгиликлар

Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ҳамда Жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти суди билан ҳамкорликда жиноят ишларини тергов қилиш жараёнида эътибор қилиниши зарур бўлган масалалар бўйича Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизимида хизмат қилиб келаётган терговчи ва суриштирувчилар учун ўқув-семинар машғулоти ташкил этилди.
Семинарда Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ҳамда Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят судининг масъуллари томонидан мавзу юзасидан терговчи ва суриштирувчиларга батафсил тушунчалар берилди.
Ўқув-семинар машғулоти давомида терговчи ва суриштирувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишиб, уларга атрофлича жавоблар олишди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати





