Ички ишлар вазирлиги фаолиятининг устувор йўналиши: аҳоли муаммоларини ҳал этишда самарали мулоқот ва амалий ёндашув
2025-07-28 08:00:00 / Янгиликлар

Таъкидлаш жоизки, Давлатимиз раҳбарининг топшириқларини таъминлаш мақсадида ташкил этилаётган бу каби шахсий ва сайёр қабуллар, аҳоли муаммоларини ҳал этишда ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишда катта аҳамиятга эга. Ушбу тадбир ҳам аҳолининг давлат органларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга, қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлиги таъминланиш қаратилган.
Қабул жараёнида фуқаролардан жами 496 та мурожаат қабул қилинди. Мурожаатларнинг асосий қисми давлат органларининг аҳоли билан бўлган муносабатларидаги камчиликлар, ҳуқуқий тушунтиришлар ёки муайян хизматларга бўлган эҳтиёжлар билан боғлиқ бўлиб, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жиноят ишларини тергов қилиш ва суриштирув жараёнларидаги масалалар, ички ишлар органларида хизматни ўтишга оид, шунингдек маҳаллий ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш каби масалаларни қамраб олди.
Тадбирда, шунингдек, Давлатимиз раҳбарининг фуқаролар манфаатларини таъминлашга қаратилган тегишли қарор ва топшириқларининг ижросини амалга ошириш ҳамда мутасадди раҳбарлар томонидан ҳар бир фуқаронинг муаммосига қонунчилик ва адолат тамойили асосида ёндашиш, аҳолининг амалий эҳтиёжлари ва талабларидан келиб чиқиб мурожаатларни тезкорлик билан ҳал қилишга қаратилди.
Қабул қилинган мурожаатлардан 231 таси (46 фоизи) тегишли ҳуқуқий асослар билан ижобий ҳал этилди. Қолган 265 та мурожаат (54 фоизи) бўйича комплекс ўрганиш талаб этилиши туфайли ижросини назоратга олиш ва ечимини таъминлаш бўйича соҳа маъсулларига алоҳида вазифалар юклатилди.
Шахсий қабул жараёнида масъул раҳбарларга фуқароларнинг мурожаатларини тезкор ва самарали ҳал этиш бўйича аниқ ва қатъий топшириқлар берилди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари раҳбарлари томонидан фуқаролар билан ўтказилган шахсий қабуллар давомида жами 364 та мурожаатлар қабул қилинган бўлиб, улардан жами 132 таси (36 фоизи) тадбир жараёнида ижобий ҳал этилди.
Фуқаролардан келиб тушган жами 232 та мурожаатлар (64 фоизи) бўйича муаммолар чуқур таҳлил ва ўрганишни талаб қилганликлари боис ижроси назоратга олиниб, уларга аниқ ечимлар топилиши мақсадида соҳа масъулларига махсус вазифалар юклатилди.
Ички ишлар вазирлиги ҳамда ҳудудий органларнинг раҳбарлари томонидан ташкил этилаётган бундай шахсий қабул жараёнлари, фуқароларнинг давлат идораларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, уларга қулай ва самарали хизмат кўрсатишга қаратилган бўлиб, фаолиятнинг очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида амалга оширилишини таъминлайди.
Шунингдек, ушбу тадбирлар мамлакатимизда адолатли давлат бошқаруви ва аҳоли билан давлат органлари ўртасидаги ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилиши, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва давлат хизматларини енгиллаштиришга қаратилган муҳим ёндашувлар сифатида қабул қилинмоқда.









