Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан Қораўзак тумани ҳудудида юз берган оғир оқибатли йўл транспорт ҳодисалари муҳокама қилинди
2025-06-07 18:20:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 5 июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти бошчилигида Қораўзак тумани ҳудудида юз берган оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисалари муҳокама қилинди.
Йиғилишда Қораўзак тумани ҳокими, соҳа ходимлари ҳамда маҳалла еттилиги иштирок этди. Сўнгги вақтларда Қораўзак тумани ҳудудида йўл транспорт ҳодисаларининг кўплаб учраётганлиги танқид қилинди ва мутасаддиларга бу борада олиб борилиши лозим бўлган ишлар ҳамда маҳалла еттилиги томонидан тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш лозимлиги бўйича топшириқлар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати





