Андижон вилояти Булоқбоши туманида мактаб битирувчи ёшлари ҳамда уларнинг ота-оналари билан профилактик огоҳлантирув тадбирлари давом этмоқда
2025-05-23 13:55:00 / Янгиликлар

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати ходимлари томонидан Булоқбоши туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактабида 9,11-синф битирувчилари ҳамда уларнинг ота-оналари билан учрашув мулоқот ташкил этилди.
Учрашувда ўқувчилар билан боғлиқ содир этилиши мумкин бўлган ҳар қандай кўнгилсиз ҳодисалар, айниқса, уларнинг тегишли ҳужжатларсиз автомашина бошқаришига йўл қўймаслик бўйича тарғибот ва тушунтириш ишлари амалга оширилди.
Шунингдек, тадбир давомида айрим ота-оналарнинг фарзанд тарбиясига эътиборсизлиги оқибатида вояга етмаган ва ёшлар томонидан содир этилган аянчли жиноятлар ҳамда уларнинг аччиқ қисматлари акс этган таъсирчан видеоролик намойиш этилиб, барча огоҳликка чақирилди.
Бу каби тарғибот ишлари жойларда давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати









