Давлатимиз раҳбари топшириқларининг ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилоятида ўрганиш олиб борилмоқда
2025-05-11 08:00:00 / Янгиликлар

Масъуллар ўрганиш ишларини Нурафшон шаҳри, Қуйичирчиқ, Ўртачирчиқ, Чиноз ҳамда Янгийўл туманларида амалга оширдилар.
Хусусан, Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси, вилоят ИИББ Жисмоний ва жанговар тайёргарлик маркази, ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, ИИББ Жамоат хавфсизлиги хизмати қошидаги Реабилитация маркази ва Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхона фаолияти билан танишилди, шахсий таркибининг жанговар шайлиги, моддий-техник базаси ҳамда ходимларнинг хизмати учун яратилган шароитлар ўрганилди.
Тадбир давомида мутасадди раҳбарларнинг, маҳаллаларда ёшлар, аёллар ва ишсизлар томонидан, шунингдек, оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этиладиган жиноятларни барвақт олдини олиш ҳамда ҳозирда кенг тус олган кибержиноятга қарши курашиш бўйича тарғибот ишларини кучайтириш борасидаги фикр-мулоҳазалари тингланди ва амалга оширилиши зарур бўлган масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, тадбир жараёнида Ўртачирчиқ тумани Қорасув маҳалласида жойлашган 19-сонли ҳуқуқ-тартибот маскани, Қуйичирчиқ тумани Ички ишлар бўлимининг маъмурий биноси, Қуйичирчиқ тумани 1-сонли Ички ишлар бўлими ҳамда Чиноз тумани Ички ишлар бўлимига борилди.
Ўрганишларда асосий эътибор шахсий таркиб ўртасида жанговар шайликни ҳамда маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлигини ошириш, суриштирув-тергов жараёнларини қонуний ташкил этиш, аҳоли мурожаатларини ўрганиш ҳамда хизматга оид бошқа масалалар билан бирга ҳудудларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш орқали хавфсиз муҳит яратиш вазифаларига қаратилди.
Тадбир жараёнида аниқланган барча камчиликлар танқидий муҳокама қилиниб, келгусида хизмат фаолиятини такомиллаштиришга оид мақсадли чора-тадбирлар белгилаб олинди.






