Республика ишчи гуруҳининг Сурхондарё вилоятида ўрганишлари Термиз туманида давом этди
2025-02-05 19:50:00 / Янгиликлар

Қарор талабларини амалиётга татбиқ этиш жараёни Термиз тумани ҳудудида давом этиб, “Шароф Рашидов” маҳалласида янги ишга туширилган маҳалла идорасида туман секторлар раҳбарлари, ҳамкор ташкилотларнинг масъуллари ҳамда маҳалла еттилиги иштирокида қарор ижроси доирасида амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишилди.
Маҳаллада хавфсиз муҳит яратиш бўйича жорий йилнинг биринчи чорагида амалга оширилиши режалаштирилган тадбирлар тақдимоти ўтказилди. Унда “Хотин-қизлар орасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш” намунасини яратиш ҳамда “Ичкиликка ружу қўйган, гиёҳванд, руҳий касаллар ва бошқа ижтимоий кўмакка муҳтож шахсларга манзилли тиббий хизмат кўрсатиш” намунасини яратиш борасидаги амалга ошириладиган ишлар билан яқиндан танишилди.
Республика ишчи гуруҳ аъзолари вилоятнинг барча шаҳар-туманларида қарор мазмун моҳиятини мутасаддиларга тушунтириш ҳамда ижросини таъминлаш чораларини кўрмоқдалар.