Қашқадарё вилояти тадбиркорлари ва ишбилармонлари диққатига!
2025-05-27 16:10:00 / Янгиликлар

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан жорий йилнинг 30 май (жума) куни соат 10:00 да Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 3-уйда жойлашган "Маданият саройи" биносида Қашқадарё вилоятидаги хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активлари, жумладан, корхоналардаги давлат улушлари, бўш турган давлат мулки объектлари ва сотилиши белгиланган ер майдонлари тўғрисида тадбиркорлар ва инвесторлар учун "Roadshow" тақдимоти ўтказилади.
Тақдимотда фаол қатнашинг ва давлат активларини сотиб олиш учун қулай имкониятни қўлдан бой берманг!!!

