Хоразм вилояти тадбиркорлари ва ишбилармонлари диққатига!
2025-05-10 11:20:00 / Янгиликлар

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан жорий йилнинг 13 май (сешанба) куни соат 10:00 да Урганч шаҳри, Аль-Хоразмий кўчаси, 23 уйда жойлашган "Кенгашлар уйи" биносида Хоразм вилоятидаги хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активлари, жумладан, корхоналардаги давлат улушлари, бўш турган давлат мулки объектлари ва сотилиши белгиланган ер майдонлари тўғрисида тадбиркорлар ва инвесторлар учун "Roadshow" тақдимоти ўтказилади.
Тақдимотда фаол қатнашинг ва давлат активларини сотиб олиш учун қулай имкониятни қўлдан бой берманг!!!

