Жамиятда хотин қизларнинг ўрни
2024-06-12 09:20:00 / Вазирлик янгиликлари
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигида жорий йилнинг11 июнь куни хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий фаолигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилияти ва имкониятларини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитларни яратиш мақсадида «Жамиятда хотин-қизларнинг ўрни» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, фалсафа фанлари доктори, профессор Ж.Шермухаммедова, Халқаро тоифадаги спорт устаси, «Зулфия» номидаги давлат мукофоти совриндори М.Махмудова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Р. Ярашева, «Аёл учун» платформаси асосчиси, тадбиркор М.Таджиевалар иштирок этишди.
Иштирокчилар оилада ва жамиятда аёлнинг ўрни қандай бўлиш кераклигига алоҳида тўхталиб ўтишди. Шунингдек, тадбирда бугун хотин-қизлар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида сўз борди.
Тадбир давомида интерактив тренинглар ҳам ташкил этилиб, савол-жавоблар ўтказилди.







