“Аёллар дафтари” 7-босқич хатлов ишлари бошланди
2026-02-10 14:00:00 / Янгиликлар
Жамиятда хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, саломатлигини муҳофаза қилиш ва иқтисодий фаоллигини ошириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Шу мақсадда Президентимиз ташаббуслари билан жорий этилган “Аёллар дафтари” тизими бугунга келиб ўз самарадорлигини амалда исботлаб келмоқда.
2026 йил 10 феврал санасидан туманимизда “Аёллар дафтари”нинг еттинчи босқич жараёни бошланди. Ушбу босқич доирасида маҳаллаларда кўмакка муҳтож хотин-қизларни аниқлаш ва рўйхатга олиш мақсадида кенг қамровли хатлов ишлари амалга оширилади.
Жараённинг 6-босқичида салмоқли ишлар амалга оширилди. Жумладан: жами 4 минг 402 нафар хотин-қизлар рўйхатга олинган. Шундан 4 минг 384 (99,6%) нафарига амалий ёрдам кўрсатилди.
“Аёллар дафтари”нинг 1-тоифа “Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз” хотин-қизлар 2 минг 988 нафарни ташкил этади. Бугунги кунда 2 минг 988 нафар хотин-қизларнинг барчасининг (100 %) бандлиги таъминланди.
2-тоифа “Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд” хотин-қизлар 294 нафарни ташкил этади. Ушбу хотин-қизларнинг 284 нафари (97%)га имтиёзли кредитлар ажратилди.
3-тоифа “Боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд” хотин-қизлар 501 нафарни ташкил этади. Ушбу хотин-қизларнинг 498 нафари (99,4%)га “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдамлар берилди.
4-тоифа “Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар” 501 нафарни ташкил этади. Ушбу хотин-қизларнинг 496 нафари (99,0%) га “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдамлар берилди.
5-тоифа “Уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар” 8 нафарни ташкил этади. Ушбу хотин-қизларнинг 4 нафар (100%) ига уй-жой сотиб олиш учун субцидиялар ажратилди. 4 нафарига ижара компенсацияси тўлаб берилди.
6-тоифа “Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд аёллар 110 нафарни ташкил этади. Бугунги кунда 110 нафар(100%) хотин-қизларга “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдамлар берилди.
"Аёллар дафтари" 7- босқич доирасида маҳаллаларда кўмакка муҳтож хотин-қизларни аниқлаш ва рўйхатга олиш мақсадида кенг қамровли хатлов ишлари амалга оширилади.






