"Яшил макон" - келажак олдидаги масъулиятимиз
2026-02-09 14:00:00 / Янгиликлар
Халқимизда: "Излаган имкон топади",- деган ажойиб нақл бор. Раҳбар тадбиркор бўлса, ислоҳотларнинг туб моҳиятини англаса, бажарилган ҳар бир топшириқ манфаат бўлиб жамоага, халққа қайтиши ортидан ҳам дуо олади, ҳам обрўси ошади. Тумандаги 40-умумтаълим мактаби директори Алишер Сатторов ҳам тажрибали раҳбарлардан. Аввало, биринчилардан бўлиб мактабда қуёш панелларини ўрнатишга бош бўлди. Яшил макон лойиҳаси доирасида бир қатор салмоқли ишларни жамоа билан баҳамжиҳат, бамаслаҳат амалга оширди. Натижада бугун мактабдаги иқтидорли ёшларни, турли танлов ғолибларини рағбатлантириш, спорт мусобақаларида жамоани спорт кийимлари ва жиҳозлар билан моддий таъминлаш каби масалалар қийинчилик туғдирмайди.
Бугун мактаб боғида 100 туп гилос, 115 туп ўрик бўлган боғлар мавжуд. Мактаб ва спорт майдони атрофини манзарали арча дарахтлари ўраб олган. Бундан ташқари 75 туп гилос, 115 туп ўрик, 12 туп арча, янгидан ўстириш мақсадида экилган. Мингдан ортиқ сара мевали дарахт данаклари куз мавсумида экилган, икки юз терак қаламчаси қадалган. Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, даромад, атроф муҳитга кони фойда, саломатликка мадад бўладиган бундай лойиҳаларни қўллаган жамоага минг раҳмат. Сиздан ўрнак олсак арзийди.



