Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бугун ҳудудларга ташрифини Жарқўрғон туманидан бошлади.
2024-12-24 15:20:00 / Янгиликлар

Лойиҳа Хитойнинг "Чина Гео-Энгинееринг Cорпоратион" компанияси томонидан амалга оширилмоқда. Вилоят раҳбари пудратчи корхона ва ҳудуд мутасаддилари билан лойиҳанинг боришини муҳокама қилиб, ишларни жадаллаштириш, суғориш мавсумига қадар режалаштирилган қисмини якунлаш лозимлигини қайд этди.
Шунингдек, шу ернинг ўзида "Зоом" платформаси орқали туманларда ирригация тармоқларини реконструкция қилиш, бетонлаш, техникаларни баҳорги ишлов мавсумига тайёрлаш, дала четларига кўчатлар экиш ишларининг бориши, берилган вазифалар ижроси муҳокама қилинди. Ўрганишлар давомида аниқланган хато ва камчиликлар санаб ўтилиб, уларни бартараф этиш, вазифаларни сифатли бажариш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб берилди.
Айни тиним давридан унумли фойдаланган ҳолда техникалар шайлигини якунлаш, бетонлаш ишларини жадаллаштириш, дала четларидан самарали фойдаланиш, "яшил белбоғ"лар яратиш ишларини сифатли бажариш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.





