Мамлакатимизнинг жанубий дарвозаси бўлган Сурхондарё воҳаси ўзининг сарҳил ва хуштам мевалари билан дунёга машҳур бўлиб келган.
2024-11-05 22:05:00 / Янгиликлар
Хусусан, Шеробод анори нафақат юртимиз, балки хориж давлатларида ҳам харидоргир маҳсулотларимиздан бири ҳисобланади.

Бугун Шеробод туманида жойлашган марказий ўйингоҳда воҳамиз боғбонларини бир жойга жамлаган “Анор фестивали” бўлиб ўтди. Унда энг сара анор навлари намойиш этилди.
Шунингдек, санъаткор ва фолклор жамоаларнинг чиқишлари, улар ижросидаги Сурхонча куй-қўшиқлар фестивал иштирокчиларига байрамона кайфият улашди.
Фестивал якунида “Энг мазали анор шарбати – 2024”, “Энг мазали анор нави”, “Энг катта анор – 2024”, “Энг чиройли анор тозалаш” каби номинациялар ғолиблари аниқланиб, ташкилотчиларнинг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
