Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида ...
2024-11-05 22:00:00 / Янгиликлар

Туман ҳокими вилоят раҳбари ҳамда фаолларга бу борада амалга оширилиши режалаштирилган ишлар ва лойиҳаларни тақдимот қилди. Унга кўра йил якунига қадар туманда 4 та умумтаълим мактабларини жорий таъмирлаш, 34,5 км ички йўлларни асфалтлаш, 28 км электр ва 38,7 км ичимлик суви тармоқларини янгидан барпо этиш мақсад қилинган.
Вилоят раҳбари тақдимотлар билан танишиб, туман нуронийлари ва фаолларининг таклифларини тинглади. Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш борасидаги муаммоларни ҳал этиш масалалари муҳокама қилинди. Мутасаддиларга вазифалар белгиланиб, нуронийлар ва фаоллар билан маслаҳатлашган ҳолда ишларни ташкил этиш, тақдимот қилинган режаларнинг сифатли амалга оширилишини таъминлаш топширилди.
