Сурхондарё вилоятига янги прокурор тайинланди
2024-10-26 13:30:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Бахтияр Бекович Бабаджанов Сурхондарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

Б.Бабаджанов тайинловга қадар, Бош прокуратура бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев ва вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда Б.Бабаджанов жамоатчиликка таништирилди.
Йиғилишда вилоят прокуратураси ходимлари, шаҳар ва туманлар прокурорлари, бошқарма ҳамда ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек, нуронийлар ва фаоллар иштирок этди.
