Бошқирдистон Республикаси делегацияси Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди
2026-02-20 17:45:00 / Янгиликлар

Сурхондарё вилоятида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, ҳудуднинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш ҳамда замонавий ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш йўналишида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Бугун мазкур жараёнлар доирасида Бошқирдистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар ва конгресс фаолияти вазири Маргарита Болйчева бошчилигидаги делегация Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди.
Меҳмонлар дастлаб Термиз шаҳридаги “Мотамсаро она” монументи пойига гул қўйиб, ҳурмат бажо келтирди. Шундан сўнг делегация Аиритом Фрее Зоне ҳудудида яратилган бизнес муҳити, замонавий инфратузилма ва инвесторлар учун тақдим этилаётган солиқ ҳамда божхона имтиёзлари билан танишди.
Музокаралар давомида савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, логистика занжирларини ривожлантириш, саноат кооперациясини йўлга қўйиш ва қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар ҳудудлараро шерикликни мустаҳкамлаш ва амалий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш юзасидан келишувларга эришдилар.



















