Ситуацион марказ ва халқаро университет қурилиши жараёнлари ўрганилди
2026-02-16 15:20:00 / Янгиликлар

Президентимиз топшириқлари асосида соҳа ва тармоқларни рақамлаштириш, яширин иқтисодиётга қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Вилоят ҳудудида бозорларни рақамлаштириш, кузатув камераларини ягона марказга интеграция қилиш орқали жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида Термиз шаҳрилв замонавий ситуацион марказ барпо этилмоқда.
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов мазкур лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Масъуллар томонидан марказни илғор ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва яширин иқтисодиётга қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан ахборот берилди.
Шунингдек, шаҳарда барпо этилаётган Ўзбекистон–Япония технологиялар университети бинолари қурилиши ҳам кўздан кечирилди. Лойиҳа доирасида халқаро университет, профессионал таълим маркази ва замонавий мактабни ўз ичига олган яхлит таълим мажмуасини ташкил этиш режалаштирилган.
Вилоят раҳбари қурилиш ишларини белгиланган муддатларда, тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари асосида ва юқори сифат билан амалга ошириш, шунингдек иш суръатларини янада жадаллаштириш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берди.








