Деновда ҳам муҳандис-архитектор талабаларнинг ишланмалари тақдимот қилинди
2026-02-10 23:45:00 / Янгиликлар

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Денов туманида архитектура ва қурилиш йўналишларида таҳсил олаётган талабалар билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида Денов тадбиркорлик ва педагогика институтининг архитектура ҳамда қурилиш йўналишлари талабалари томонидан Денов, Узун ва Сариосиё туманларидаги “оғир тоифа”га кирувчи маҳаллалар учун ишлаб чиқилган мастер-режалар тақдим этилди.
Масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда, замонавий ёндашувлар ва илмий ишланмалар асосида тайёрланган ушбу лойиҳалар маҳаллаларни комплекс ривожлантириш, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини такомиллаштириш, шунингдек, аҳоли учун қулай ва эстетик шаҳарсозлик муҳитини яратишга қаратилган.
Тақдимот жараёнида лойиҳалар юзасидан қатор таклиф ва тавсиялар билдирилиб, уларни амалиётга жорий этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Вилоят раҳбари талабалар билан ҳамкорликни давом эттириш, тақдим этилган ишланмалар асосида мастер-режаларни янада такомиллаштириш бўйича вазифаларни белгилаб берди.






