Бешта маҳаллада вазифалар ижроси ўрганилди
2026-02-10 10:45:00 / Янгиликлар

"Тараққиёт ва етакчилик маскани" дастури доирасида Термиз туманидаги бешта маҳаллада олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ижроси ўрганилди.
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар ҳолати билан бевосита танишиб, М-41 халқаро автомагистрали бўйлаб шаҳарсозлик қиёфасини яхшилаш ишларининг боришини кўздан кечирди.
Ўрганишлар давомида "Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла" консепсияси асосида аҳоли турар жойлари, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва инфратузилмани модернизация қилиш бўйича белгиланган вазифалар ижроси кўрсатиб ўтилди. Шунингдек, йўл бўйлаб бўш майдонлар ҳамда аҳоли турар жойлари атрофида дарахт, бута ва гул кўчатлари экиш ишларининг бориши юзасидан масъуллар томонидан ахборот берилди.
Ишларни янада такомиллаштириш, намунавий ечимларни кенг жорий этиш бўйича қўшимча вазифалар ва тегишли тавсиялар берилди.









