Термиз шаҳрида турар жой мажмуалари қурилиши ўрганилди
2026-02-09 19:50:00 / Янгиликлар

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳафталик иш режасига мувофиқ Термиз шаҳрида амалга оширилаётган турар жой мажмуалари ҳамда бошқа қурилиш обектларидаги ишлар ижроси билан танишди.
Хусусан, Ислом Каримов кўчасида "ТХТ Гроуп" МЧЖ томонидан барпо этилаётган "Ўзбегим" турар жой мажмуаси, шунингдек, Шодлик маҳалласида "Неw Бригҳт Ҳоусе" МЧЖ томонидан қурилаётган кўп қаватли турар жой лойиҳалари кўздан кечирилди. Лойиҳаларнинг амалга оширилиш жараёни, қурилиш ишлари сифати ҳамда ўрнатилган назорат тизими бўйича масъулларнинг ахборотлари тингланди.
Вилоят раҳбари қурилиш ишларини белгиланган сифат стандартлари ва муддатларга қатъий риоя этган ҳолда бажариш, биноларнинг мустаҳкамлиги ҳамда қўлланилаётган қурилиш материалларининг чидамлилигини доимий назоратда ушлаш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берди. Шунингдек, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан ўтказилган ўрганишлар якунлари муҳокама қилиниб, ҳар бир лойиҳани манзилли ва тизимли назоратга олиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Шундан сўнг, вилоят ҳокими Термизтемирйўл стансияси ҳудудида жойлашган панагоҳнинг ҳолати билан танишди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарияти томонидан мавжуд панагоҳлар ҳолати юзасидан ахборот берилди ҳамда уларни белгиланган талаблар асосида сақлаш, зарур таъмирлаш ишларини амалга ошириш ва тартибга келтириш бўйича масъулларга аниқ вазифалар юклатилди.









