"Аиритом фрее зоне"да саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркасига старт берилди
2026-02-05 18:00:00 / Янгиликлар

Сурхондарё вилоятида халқаро иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, тадбиркорлар ва экспортёрлар учун янги имкониятлар яратиш мақсадида Термиз халқаро савдо маркази ҳудудида жорий йилнинг 5-7-феврал кунлари саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди.
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов "Аиритом фрее зоне"да мазкур халқаро ярмарканинг очилиш маросимида иштирок этди. Шунингдек, ярмаркада Ўзбекистон ва Афғонистон тадбиркорлари, шу жумладан, Фарғона вилоятидан ташриф буюрган делегация ҳам қатнашмоқда.
Вилоят раҳбари ярмарка фаолиятига омад тилаб, Ўзбекистоннинг Афғонистон билан ўзаро савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий ва гуманитар ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини таъкидлади.
Уч кун давом этадиган ярмарка доирасида озиқ-овқат маҳсулотлари, хўжалик моллари, тўқимачилик, чарм саноати ҳамда фармацевтика йўналишидаги маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилган.
Мазкур ярмарка маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, савдо алоқаларини ривожлантириш ҳамда экспорт салоҳиятини кенгайтиришга хизмат қилади.








