Россиялик инвесторлар билан ҳамкорликдаги лойиҳалар муҳокама қилинди
2026-02-05 17:00:00 / Янгиликлар

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов навбатдаги қабули доирасида Россия Федерациясининг "Грин Ворлд Форестри" МЧЖ бош директори Виктор Сковородников ҳамда инвестор Филип Болотов билан учрашув ўтказди.
Учрашувда инвесторлар билан ҳамкорликда Сурхондарё вилояти ҳудудида павлония ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни ташкил этиш лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Хусусан, Шеробод туманида павлония етиштириш лойиҳасининг бориши юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Шунингдек, ҳамкорликни кенгайтириш, маҳсулот етиштириш ҳажмларини кўпайтириш масалалари муҳокама қилиниб, келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.


